Ўзбекистонда COVID-19: кунига 138 киши касалланган

Ўзбекистон ССВ мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, 25-феврал куни бир сутка давомида республика бўйича яна 138 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 47 нафар, Қорақалпоғистонда 1 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Бухоро вилоятида 7 нафар, Жиззах вилоятида 2 нафар, Қашқадарё вилоятида 2 нафар, Навоий вилоятида 1 нафар, Наманган вилоятида 1 нафар, Самарқанд вилоятида – 19 нафар, Сурхондарё вилоятида – 8 нафарда коронавирус инфекцияси аниқланган.

Шунингдек, Сирдарё вилоятида 5 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ва Тошкент вилоятида 28 нафарда COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Ўзбекистонда сўнгги бир неча кун ичида Қорақалпоғистон, шунингдек, Сурхондарё, Қашқадарё, Сирдарё ва Наманган вилоятларида инфекция қайд этилмади.

Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 232 049 нафар ёки касалланганларнинг 98% етди.

Шунингдек, коронавирусдан икки янги ўлим ҳолати қайд этилди. Ўлганларнинг умумий сони 1630 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1-мартидан бошлаб ўзбекистонликлар тиббий ниқобсиз очиқ майдонларда бўлишлари мумкин.