Ўзбекистонда COVID-19 статистикаси

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус тарқалиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 27-октабр куни республикада бир суткада яна 342 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 118 нафар, Қорақалпоғистонда 6 нафар, Андижон вилоятида 14 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар, Жиззах вилоятида 11 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Навоий вилоятида 3 нафарда коронавирус инфексияси аниқланган. Наманган вилоятида – 18, Самарқанд вилоятида – 22 ва Сурхондарё вилоятида – 8 та.

Бундан ташқари, Сирдарё вилоятида 13 нафар, Фарғона вилоятида 23 нафар, Хоразм вилоятида 21 нафар ва Тошкент вилоятида 76 нафарда COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 180 591 нафарга етди ёки касалланганларнинг 98%.

Шунингдек, коронавирусдан тўртта янги ўлим ҳолати қайд этилди. Ўлганларнинг умумий сони 1316 нафарга етди.