Ўзбекистонда эмланган фуқаролар ўртасида автомобил лотереяси ўтказилмоқда

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши ваксина олган аҳоли ўртасида автомобил ўйини ва бошқа совринларни ўтказади.

2022-йил январ, феврал ва март ойларида эмлаш сертификатига эга бўлган шахслар ўртасида қуръа ташланади.

Бу уч ой давомида битта асосий соврин — автомобил билан ўйналадими ёки расмийлар ҳар ойда биттадан учта машина совға қилмоқчими, ҳозирча аниқ эмас.

Машинанинг маркаси ҳам номаълум.

Аввалроқ Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонда эмланган фуқаролар ўртасида турли совринлар ўйналишини маълум қилганди.