Ўзбекистонда эмланган фуқаролар учун бонусли ўйинлар яратилади

Ўзбекистон Республикасида COVID-19 га қарши эмланганлар учун совринли ўйинлар яратиш таклифи пайдо бўлди. Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов раислигида умумий эмлаш жараёнларини кенг ёритиш, санитария-эпидемиология осойишталигини таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда бу борада бошланган ишлар муҳокама қилинди. .