Ўзбекистонда коронавирус: 27-феврал статистикаси

Ўзбекистон Республикаси ССВ мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилгани ҳақида аҳолини хабардор қилишда давом этмоқда.

Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, 27-феврал куни республика бўйича бир суткада яна 106 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 44 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, Навоий вилоятида 1 нафар, Наманган вилоятида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 5 нафар, Сурхондарё вилоятида 11 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган.

Шунингдек, Сирдарё вилоятида 2 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар, Хоразм вилоятида 3 нафар ва Тошкент вилоятида 23 нафарда COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Ўтган сутка давомида Қорақалпоғистон, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида ҳам коронавирус аниқланмади.

Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 232 918 нафар ёки касалланганларнинг 98% етди.

Шунингдек, коронавирусдан икки янги ўлим ҳолати қайд этилди. Ўлганларнинг умумий сони 1635 нафарга етди.