Ўзбекистонда коронавирус билан касалланишнинг кунлик даражаси пасайган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 27-июн куни республика бўйича бир сутка давомида 91 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 26, Қорақалпоғистонда 1, Бухоро вилоятида 5, Жиззах вилоятида 6, Қашқадарё вилоятида 9, Навоий вилоятида 5, Самарқанд вилоятида 12, Сурхондарё вилоятида 12 кишида инфекция аниқланган. Сирдарё вилоятида – 2 та.

Шунингдек, Фарғона вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 1 нафар ва Тошкент вилоятида 3 нафардан COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Ўтган сутка давомида Андижон ва Наманган вилоятларида коронавирус аниқланмади.

Мамлакатда соғайганларнинг умумий сони 237 941 нафарга етди ёки касалланганларнинг 99 фоизи. Мамлакатда ўлим ҳолатлари кузатилмаган.