Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши статистикаси эълон қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган кун давомида COVID-19 тарқалиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 106 нафар, Қорақалпоғистонда 1 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, Бухоро вилоятида 1 нафар, Жиззах вилоятида 2 нафар, Навоий вилоятида 1 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар, Сирдарё вилоятида 1 ва Сурхондарё вилоятида 3 та.

Шунингдек, Фарғона вилоятида 6 нафар, Хоразм вилоятида 1 нафар ва Тошкент вилоятида 20 нафар фуқарода коронавирус аниқланган.

Ўтган сутка давомида Қашқадарё вилоятида COVID-19 аниқланмади.

Аввалроқ, 29-ноябр куни республикада 141 нафар, 30-ноябрда – 154, 1-декабрда – 159, 2-декабрда – 156, 3-декабрда – 162, 4-декабрда 153 ва 5 декабр – 120.

28-ноябр куни Ўзбекистонда 131 нафар, 27-ноябрда – 137, 26-ноябрда – 129, 25-ноябрда – 124, 24-ноябрда – 95, 23-ноябрда – 98, 22-ноябрда – 96 нафарда COVID-19 инфекцияси аниқланган. Бундан ташқари, 21-ноябр куни Ўзбекистонда 61 нафар, 20-ноябрда – 89, 19-ноябрда – 81 ва 18-ноябрда – 92 кишида инфекция аниқланган.

17-ноябр куни Ўзбекистоннинг 7 вилоятида 69 кишида, 16-ноябр куни еса Ўзбекистонда 61 нафарда коронавирус инфекцияси аниқланган. Кейин эса Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда пойтахтда инфекция қайд этилган.

Шу билан бирга, 15-ноябрда 48, 14-ноябрда 21, 13-ноябрда 56, 10-ноябрда 28 киши COVID-19 билан касалланган.