Ўзбекистонда коронавирус: ўтган кун статистикаси

Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланди. Сўнгги 24 соат ичида вирусни юқтирганлар сони 714 нафарга етди.

Чоршанба куни Ўзбекистонда 714 та янги коронавирус инфекцияси аниқланди, бу аввалги кунга (604) нисбатан 110 тага кўпдир, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Кундалик ўсиш бешинчи кун кетма-кет ошди.

2020-йил март ойида пандемия бошланганидан буён расман қайд этилган ҳолатларнинг умумий сони 202 473 нафарга етди.

12-январ куни энг кўп янги касалланиш ҳолатлари Тошкент шаҳрида – 387, Тошкент вилоятида – 109, Жиззах вилоятида – 51 ва Самарқанд вилоятида – 39 та аниқланган.

Кун давомида, шунингдек, COVID-19 сабаб бўлган асоратлардан 3 киши вафот этди. Расмий рўйхатга олинган ўлимларнинг умумий сони 1508 нафарни ташкил этади.