Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 1-апрел ҳолатига кўра, бир суткада республикада 41 кишида коронавирус аниқланган.
Хусусан, Тошкент шаҳрида 27, Андижон вилоятида 1, Самарқанд вилоятида 1 ва Тошкент вилоятида 12 кишида инфекция аниқланган.
Ўтган сутка давомида мамлакатнинг бошқа ҳудудларида COVID-19 аниқланмади.
Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 235 645 нафар ёки касалланганларнинг 99 %га етди.
Мамлакатда ўлим ҳолатлари кузатилмаган.