Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш даражаси ошди

Ўзбекистонда аҳоли ўртасида COVID-19 инфекциясини юқтириб олиш ҳолатлари кўпайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 22-ноябрь куни республика бўйича бир суткада 96 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 57 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар, Наманган вилоятида 12 нафар, Самарқанд вилоятида 4 нафар, Хоразм вилоятида 1 нафар ва Тошкент вилоятида 16 нафар фуқарода инфекция аниқланган.

21-ноябрь куни Ўзбекистонда 61 нафар, 20-ноябрьда – 89, 19-ноябрьда – 81 ва 18-ноябрьда – 92 кишида инфекция аниқланган.

17-ноябрь куни Ўзбекистоннинг 7 вилоятида 69 нафарда COVID-19 инфекцияси аниқланган бўлса, 16-ноябрь куни Ўзбекистонда 61 нафарда коронавирус инфекцияси аниқланган. Кейин эса Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда пойтахтда инфекция қайд этилган.

Шу билан бирга, 15-ноябрьда 48, 14-ноябрьда 21, 13-ноябрьда 56, 10-ноябрьда 28 киши COVID-19 билан касалланган.

Аввалроқ коронавирус асосан Тошкент вилояти ва пойтахтда аниқланган.

Юқоридаги фактлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланишнинг кўпайиши тенденцияси кузатилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча эҳтиёт чораларига диққат билан риоя қилишни тавсия қилади.