Ўзбекистонда охирги 24 соат давомида COVID-19 тарқалиши статистикаси

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги республиканинг барча ҳудудларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг кўпайиши ҳақида хабар берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 10-декабр ҳолатига кўра, республикада бир суткада яна 278 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 102 нафар, Қорақалпоғистонда – 7, Андижон вилоятида – 13, Бухоро вилоятида – 13, Жиззах вилоятида – 7, Қашқадарё вилоятида – 6, Навоий вилоятида – 3 та, Наманган вилоятида – 3 та, Самарқанд вилоятида – 16 та ва Сурхондарё вилоятида – 2 кишида коронавирус инфекция аниқланган.

9 декабр куни пойтахтда 41 нафар, 8 декабрда 63, 7 декабрда 77, 6 декабрда 45 ва 5 декабрда 53 кишида коронавирус аниқланган.

Шунингдек, Сирдарё вилоятида 2 нафар, Фарғона вилоятида 12 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар ва Тошкент вилоятида 81 нафардан COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча кун ичида Ўзбекистонда Сурхондарё вилоятида инфекция қайд этилмаган.

Мамлакатда коронавирусдан тузалиб кетганларнинг умумий сони 192 260 нафар ёки касалланганларнинг 98% ни ташкил қилди.

Шунингдек, коронавирусдан тўртта янги ўлим ҳолати қайд этилди. Ўлганларнинг умумий сони 1434 нафарга етди.