Ўзбекистонда сўнгги бир суткада 212 киши COVID-19 инфекциясига чалинган

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишига оид маълумотларни эълон қилди.

Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, 3 декабр куни республикада бир суткада яна 212 кишида коронавирус аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 56 нафар, Қорақалпоғистонда 4 нафар, Андижон вилоятида 13 нафар, Бухоро вилоятида 17 нафар, Жиззах вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида 2 нафар, Навоий вилоятида 2 нафар, Наманган вилоятида – 10 ва Самарқанд вилоятида – 25 шаҳрида коронавирус инфекциясига чалинган киши аниқланган.

Бундан ташқари, Сирдарё вилоятида 3 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар ва Тошкент вилоятида 50 нафарда COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Юқоридаги статистик маълумотларга эътибор қаратсангиз, ўтган сутка давомида Сурхондарё вилоятида ҳам коронавирус аниқланмаганига гувоҳ бўласиз.

Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 190 704 нафар ёки касалланганларнинг 98% га етди.

Шунингдек, коронавирусдан учта янги ўлим қайд этилди. Ўлганларнинг умумий сони 1416 нафарга етди.