Ўзбекистонда сўнгги бир суткада COVID-19 инфекцияси қайд этилганлар сони 900 нафардан ошди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15-январ куни коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

15-январ куни Ўзбекистонда 912 та янги коронавирус инфекцияси аниқланган (аввалги кунга нисбатан +36). Таққослаш учун, 14 январ куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 876 нафар бемор қайд этилган.

Тошкент вирус тарқалиш маркази бўлиб қолмоқда (кунига +456). Тошкент вилоятида ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилган (+137). Ўтган суткада икки киши вирусдан вафот этди, умуман, пандемия даврида – 1515 нафар.

Бир кун аввал Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида кечаю кундуз ишлайдиган махсус коронавирус клиникалари ишга тушгани маълум бўлди.