Ўзбекистонда шифокорларни оммавий эмлашга тайёрлай бошлайдилар

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги 2021 йил 1 февралдан бошлаб тиббиёт ходимларининг оммавий эмлашга тайёргарлик бўйича билим даражасини оширишга қаратилган тренинглар ва семинарлар ўтказиш режалаштирилганлигини хабар қилди.

1 февралданоқ Ўзбекистонда врачларни коронавирусга қарши оммавий эмлаш учун тайёрлаш бошланади, дея хабар беради мамлакатнинг санитария-эпидемиологик фаровонлиги ва соғлиқни сақлаш хизмати (СЭС).

«2021 йил 1 февралдан бошлаб тиббиёт ходимларининг COVID-19 инфекциясига қарши оммавий эмлашга тайёргарлик кўриш бўйича билим даражасини оширишга қаратилган тренинглар ва семинарларни ўтказиш режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Маълумки, барча тадбирлар кун давомида Хитой ва Россия мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Баҳодир Юсупалиев аллақачон Ўзбекистон томони “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификатлаш устида иш олиб бораётгани ва унинг ишлаб чиқарилишини мамлакатда маҳаллийлаштириш ниятида эканлигини таъкидлаган эди.

Ўтган йилнинг декабр ойи бошида Россиянинг саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ваксинани рўйхатдан ўтказиш ва республикада саноат ишлаб чиқаришни йулга қўйиш учун зарур бўлган қўшимча синовлар учун 100 дозада “Спутник V” вакцинасини Тошкентга етказиб берди. Кейинроқ Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев журналистларга Россия республикага меҳнат муҳожирлари учун бир миллион дозали “Спутник V” етказиб беришини ва Россиянинг иккинчи вакцинаси — “ЭпиВакКорона” етказиб бериш бўйича шартнома ҳам 2021 йилда кутилаётганини айтди.