Ўзбекистонлик олимларнинг препарати коронавирусни даволаш протоколига киритилди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 ҳамда ўткир респиратор инфекциялар билан касалланган беморларни даволаш учун дори воситасини тасдиқлади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган “Рутан” препарати COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш протоколига киритилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги препаратни шифокор тавсиясига кўра коронавирус билан касалланган беморларни даволашда, шунингдек, ўткир респиратор инфекция билан боғлиқ заифликнинг дастлабки белгиларида қўллашни маъқуллади. У Rhus coriaria ўсимлигидан олинган бўлиб, клиник синовларда грипп вируси ва SARS-Cov-2 вирусининг турли штаммларига қарши самарали эканлиги исботланган.

Клиник тадқиқотлар шуни кўрсатдики, препаратни этти ёшдан бошлаб қўллаш мумкин ва кунига 2 марта таблеткаларни қабул қилиш вируснинг кўпайишини, кейинги шамоллаш ва яллиғланишни, ўткир ва атипик пневмонияни олдини олишга ёрдам беради.

Шунингдек, у патологик таъсирга эга бўлган вируснинг барча функционал ва структуравий вирусни шакллантиришда иштирок этадиган иккита асосий консерватив ферментни – 3СL протеаза ва РНКга боғлиқ РНК полимеразасини тўхтатишга қодир. Структуравий ва функционал оқсиллар организмда пайдо бўлмайди ва инфекцияни юқтириш қобилиятига эга бўлмаган этук вируслар ҳосил бўлади.

Препарат антиҳипоксик, мембранани барқарорлаштирувчи, анти-радикал, антиоксидант хусусиятларга эга. Токсиклик даражаси жуда паст, деярли ҳеч қандай ён таъсири йуқ.