Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида Covid-19 инфекцияси қайд этилмага

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Covid-19 тарқалиши бўйича маълумотларни эълон қилди.

Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, 11-март куни республика бўйича бир суткада 40 кишида Covid-19 инфекцияси аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 19 нафар, Андижон вилоятида 2 нафар, Наманган вилоятида 2 нафар, Самарқанд вилоятида 6 нафар ва Тошкент вилоятида 11 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган.

Ўтган сутка давомида мамлакатнинг бошқа ҳудудларида Covid-19 аниқланмади.

Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 234 538 нафар ёки касалланганларнинг 98 фоизига етди.

Мамлакатда ўлим ҳолатлари кузатилмаган.