Жанубий Корея COVID-19 га қарши кўплаб чекловларни бекор қилади

Жанубий Корея ҳукумати Omicron штамми билан касалланиш билан боғлиқ вазият барқарорлашгани сабабли мамлакатда COVID-19 коронавирусига қарши қўйилган кўплаб чекловларни бекор қилишга қарор қилди.

Associated Press хабарига кўра, келаси ҳафтадан бошлаб мамлакат расмийлари ресторан, кафе ва бошқа жойларда комендантлик соатини бекор қилади.

Бундан ташқари, 300 дан ортиқ одам иштирок этган йирик сиёсий митинглар ва бошқа тадбирларга қўйилган тақиқ бекор қилинади. 25 апрелдан бошлаб жанубий кореяликлар кинотеатрлар, диний муассасалар, автобус ва вокзалларда овқатланишлари мумкин бўлади.

Шу билан бирга, фуқаролардан ёпиқ жойларда тиббий ниқоб тақишлари талаб қилинади, аммо яқин келажакда ҳукумат касалланиш пасайишда давом етса, кўчада ниқоб тақиш қоидасини бекор қилиши мумкин.