ЖССТ коронавирус билан яшашни ўрганиш кераклигини эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одам коронавирус ёнида яшашни ўрганиши кераклигини эълон қилди.

Ташкилот мутахассисларининг фикрига кўра, коронавирусни тўлиқ йуқ қилиш мазмунли истиқболга ўхшамайди.

ЖССТ вакили доктор Девид Набарронинг сўзларига кўра, эмлашлар ёки дорилар туфайли вирус йуқ бўлиб кетади деб умид қилишнинг ҳожати йуқ.

“Одамлар ушбу вирус билан яшашни ўрганишлари керак бўлади. Янги штаммлар пайдо бўлади, касалликлар тарқалиши ва инфекциясининг янги ўчоқлари пайдо бўлади ва биз бунга кўникишимиз керак”, — деди доктор Набарро Sky News-га берган интервюсида.

Унинг сўзларига кўра, бутун дунё янги штаммларнинг пайдо бўлишидан ҳайратланишни тўхтатиши керак — бу яқин келажак учун доимо содир бўлади.

Америкалик Джонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, пандемия даврида деярли 173 миллион киши коронавирус билан касалланган, 3,7 миллиондан ортиғи вафот этган ва аллақачон 2 миллиарддан ортиқ эмлашлар қилинган.