14 йил давомида НКМК қарийб 1,5 минг янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштирди

2008-2022-йилларда Навоий кон-металлургия комбинатида 400 миллион доллардан ортиқ маблағ иқтисод қилинди.

Бу ҳақда яқинда Навоий машинасозлик заводида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Маҳаллийлаштириш дастури муҳим ўрин тутаётгани, ишлаб чиқилган дастурлар ва «йўл харитаси» асосида кооперация алоқалари географияси йилдан-йилга кенгайиб, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилаётгани таъкидланди.

2022-йилда 167 та лойиҳа доирасида 550 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Жорий йилда Навоий машинасозлик заводи қувватларини кенгайтириш ҳисобига йирик ҳажмли шарли тегирмонлар, янги турдаги насослар ва бошқа ускуналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Харидларни ташкил этиш ва методини такомиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи Маъруфжон Омоновнинг айтишича, жорий йилда саноат кооперацияси доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 4,8 триллион сўмлик маҳсулот харид қилинган.

Республикада илк бор импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришнинг «Taking in tow» механизмини жорий этган завод «Гидро Станко Сервис»» МЧЖ, «Навпромлитмаш» МЧЖ, «Азия Гормаш» МЧЖ ҚК,»Кармана шаркона инвест  «МЧЖ, «Латем метал» МЧЖ ва бошқалар.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, жорий йил якунига қадар ҳамкорликни кенгайтириш ҳисобига импортни қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни 55,7 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

Йил давомида ўтказилган ҳудудий ярмаркалар доирасида маҳаллий корхоналарда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва кооператив алоқалар асосида харид қилиш мақсадида маҳаллий корхоналар билан 2,7 триллион сўмлик 2 минг 321 шартнома тузилди.