2021-йилда Ўзбекистонда 7,1 миллиард долларлик хорижий валюта харид қилинди

2021-йилда айирбошлаш шохобчаларида жисмоний шахсларга сотилган хорижий валюта ҳажми 7,1 миллиард долларни ташкил этди.

Бу 2020-йилга нисбатан 1,5 баравар кўп (2020-йилда 4,6 миллиард доллар), дея хабар беради Ўзбекистон Марказий банки.

Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан 4,6 миллиард доллар миқдорида хорижий валюта харид қилинди, бу 2020 йилнинг шу даврида сотиб олинган хорижий валютадан (4,1 миллиард доллар) 12% га кўпдир.

Умуман олганда, 2021-йилда жисмоний шахслар томонидан хорижий валюта таклифи унга бўлган талабдан 2,5 миллиард долларга (2020-йилга нисбатан 5 бараварга ўсган) кўп бўлди ва бу ички валюта бозорида таклифнинг қўшимча манбаи бўлиб хизмат қилди.

2021-йил давомида ички валюта бозорида чет эл валютасини харид қилган тадбиркорлик субъектларининг ўртача ойлик сони 9887 тани ташкил этиб, 2019 ва 2020-йилларга нисбатан мос равишда 48% ва 39% га кўп (2019 йилда – 6686, 2020 йилда – 7137 та).