Ўзбекистонда ўтган йили товар-хомашё биржасида 13,9 миллион тонна цемент сотилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ахборот нашри хабар бермоқда.
Шундан 9,11 миллион тоннаси (65,5% ) тоннаси ўртача 551,3 минг сўмдан сотилган. Йил давомида цемент маҳсулотларини сотиш ҳажми 2020 йилга нисбатан 17,9% га юқори. Ўтган йили ўртача ойлик маҳсулот сотиш ҳажми 759,5 минг тоннадан ошди.
Сотувчилар орасида 36,8% улуш билан “Қизилқумцемент” АЖ етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Оҳангаранцемент” АЖ эгаллаб, уларнинг улуши мос равишда 22,6 ва 21,9 фоизни ташкил этади.
Кейинги ўринларни 6,2% улуш билан “Қувасайцемент” АЖ ва 4,8% улуш билан “Бекободцемент” АЖ эгаллади. Бошқа сотувчиларнинг улуши тахминан 7,6% ни ташкил қилади. Мазкур корхоналар томонидан аукцион савдосига қўйилган маҳсулот ҳажми биржа орқали сотилган семент умумий ҳажмининг 92,4% ни ташкил этади.
Ўтган йили семент нархи фақат бозор талаб ва таклиф қоидаларига мувофиқ шакллантирилди. Кўриб чиқилаётган даврда заводлар бўйича ўртача нархлар бир тонна учун 509,5 минг сўмдан 623,9 минг сўмгача бўлган, деб ёзади газета.
Ўтган йили сементга энг юқори талаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қайд этилган бўлиб, уларнинг умумий улуши 25% ни ташкил этди. Сурхондарё вилояти улуши 12%, Самарқанд 11%. Бозорнинг 10% ни Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари эгаллаган. Бошқа ҳудудларнинг улуши нисбатан пастроқ.