2021-йилда Ўзбекистонда полиетилен экспорти камайди

Ўзбекистонда жорий йилнинг январ-октябр ойларида экспорт қилинган полиэтилен ҳажми 240,2 минг тоннани ташкил этди.

246,3 миллион долларлик маҳсулот 24 та хорижий давлатга етказиб берилди, дея хабар беради Давлат статистика қўмитаси.

Полиэтилен экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 58,4 минг тоннага камайди.

2021-йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп полиэтилен экспорт қилган мамлакатлар номи маълум:

Туркия – 66,6 минг тонна;

Россия – 48,7 минг тонна;

Хитой – 43 минг тонна;

Латвия – 28 минг тонна;

Қозоғистон – 23 минг тонна;

Украина – 16 минг тонна.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда юқори зичликдаги полиэтилен ишлаб чиқариш билан LOTTE Chemical (Корея) лицензияси асосида ПЭВП ишлаб чиқарувчи Uz-Kor Gas Chemical ҚК (Устюрт газ-кимё мажмуаси) ва Шўртан газ-кимё мажмуаси шуғулланади.

“Uz-Kor Gas Chemical” корхонаси 2016-йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, йилига 400 минг тонна этилен, йилига 387 минг тонна юқори зичликдаги полиэтилен, 83 минг тонна пропилен ва полипропилен ишлаб чиқариш қувватига эга.

2011-йилда фойдаланишга топширилган Шўртан газ-кимё мажмуаси йилига 125 минг тонна полиетилен ишлаб чиқариш қувватига эга.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистонда полиэтилен хомашёси ва ундан тайёрланган маҳсулотларга талаб барқарор ўсиб бормоқда. «Маҳаллий» истеъмолчилар орасида энг катта талаб полиетилен гранулалар, шунингдек, ундан қувур маҳсулотлари.