2021-йилда Ўзбекистонга 230,5 миллион долларлик юк автомобиллари олиб кирилди

2021-йилнинг январ-октябр ойларида республикага 19 хорижий давлатдан умумий қиймати 230,5 миллион долларлик 5085 дона юк автомобили олиб кирилди, дея хабар бермоқда Давлат статистика қоʻмитаси.

Юк автомобиллари импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1674 тага ошган.

Ўзбекистон 10 ой ичида энг кўп юк машиналари импорт қилган давлатлар:

Хитой – 3954

Россия – 787

Беларус – 90

Литва – 74

Корея – 40.