2022-йил январ ойида ўзбекистонликлар банклардан қарийб 614 миллион доллар сотиб олди

Жорий йилнинг биринчи ойида республика резидентлари банклардан 613,6 миллион доллар харид қилди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг январ ойига нисбатан 231 миллион доллар ёки 61 фоизга кўпдир, деб хабар беради Республика Марказий банки.

Январ ойида аҳолидан чет эл валютасини харид қилиш ҳажми 11 фоизга ошди. Ўтган ойда банклар фуқаролардан 464,2 миллион доллар сотиб олди, бу 2021-йилнинг шу даврига нисбатан 44 миллион долларга кўпдир.

Январ ойида банкларда доллар курси 10 910 сўм, харид диапазони 10 800 сўмдан 10 890 сўмгача бўлган эди. Ўзбекистон Ҳисоб палатаси 2022-йилда доллар курси 11300 сўмдан юқори бўлишини башорат қилган эди.