2022-йил охиригача Ўзбекистонда 6 та янги ИЭС ва битта ФЭС ишлай бошлайди

2022-йил охиригача Ўзбекистонда умумий қуввати 1474 МВт бўлган 7 та янги станция фойдаланишга топширилади. Улар орасида 6 та иссиқлик ва битта қуёш фото электр станцияси бор.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Тошкент, Бухоро, Хоразм ва Сирдарё вилоятларида иссиқлик электр станциялари қурилмоқда. ФЭС Самарқанд вилоятида жойлашади.

Энергетика вазирлиги маълумотларига қўра, натижада Ўзбекистон энергетика тизимининг умумий қуввати 16 минг МВт дан ошади.

 

Вазирлик шунингдек, 2022-йилда Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 173 МВт бўлган еттита гидроелектр стансияси қурилиши ҳақида хабар берди.