2022-йилда Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси ўсди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2022-йилнинг январь-декабрь ойларида республика ташқи савдо айланмаси 50 008,4 миллион долларни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 837,9 миллион долларга ёки 18,6 фоизга ўсди.

Шу жумладан экспорт 19 309,1 миллион долларни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,9 фоизга ўсган), импорт 30 699,3 миллион долларни (+ 20,4 фоиз) ташкил этди.

2021-йилга нисбатан ҳайвон ва ўсимлик мойлари, ёғлар ва мум экспорти 13,9 баробарга (19,6 миллион долларгача), ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари экспорти 3,1 баробарга (75 миллион доллар) ошди. Турли хил тайёр маҳсулотлар жўнатиш 41,5 фоизга (325,7 миллион доллар), озиқ-овқат ва тирик ҳайвонлар 18,9 фоизга (259,8 миллион доллар), саноат маҳсулотлари 2,5 фоизга (110,1 миллион доллар) ўсди.

Импорт таркибида асосий улуш машина ва транспорт ускуналарига тўғри келади – 16,9% (1 396 млн. доллар), саноат товарлари – 22% (1 039,4 млн. доллар), шунингдек, кимё ва шунга ўхшаш маҳсулотлар – 16% (583,5 млн. доллар), — дейилади хабарда.