2022-йилда Ўзбекистоннинг рентабел бўлмаган ҳудудларига 14,1 триллион ажратилади

Жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг зарар кўраётган ҳудудларига давлат томонидан 14,1 триллион сўм ажратилади.

Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг 2022-йилги Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ҳужжатга кўра, 11 та ҳудуд субсидия олувчилар рўйхатига киритилган.

Энг катта “қўллаб-қувватлаш” Қашқадарё вилоятига берилади. Ундан кейинги ўринларда Сурхондарё, Наманган, Андижон, Қорақалпоғистон ва Фарғона туради.

Энг кичики эса Бухорога ажратилади.

Фақат Тошкент шаҳрида, шунингдек, Навоий ва Тошкент вилоятларида харажатлар даромаддан ошмайди.