2023-йилда Ўзбекистон автомобиллар импортини 2,4 баробарга, Хитойдан эса 5,2 баробарга оширди

2023-йилда Ўзбекистонга автомобиллар импорти ҳажми ўтган йилга нисбатан 2,4 баробар ошиб, 73 минг донани ташкил этди.

Хитойдан автомобил етказиб бериш 5,2 бараварга ошди ва бу мамлакатни асосий етказиб берувчига айлантирди ва бу умумий етказиб беришнинг 79,3% ни ташкил этди. Импортнинг умумий қиймати қарийб 1,8 миллиард долларгача ўсди, бу 2021 йилга нисбатан 2,9 баробар кўп.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон енгил автомобиллар импортини оширмоқда ва ўтган йил давомида ўсиш суръати сезиларли даражада тезлашган. Хитой 2022-йилдаги 36,9 фоиздан 2023-йилда 79,3 фоизга кўтарилиб, етакчи етказиб берувчига айланди.

Шу билан бирга, Жанубий Корея, АҚШ, Германия ва Япония улушлари пасайиб бормоқда.

2023 йилда Ҳиндистоннинг асосий етказиб берувчилар қаторига кириши муҳим нуқта бўлди. Россия ва Қозоғистон эса «бошқа давлатлар» тоифасига кирди.

Ўтган йилларга нисбатан импорт ҳажми сезиларли даражада ошди, бу бозордаги фаоллик ва Ўзбекистонда хорижий автомобилларга бўлган қизиқишнинг ортганидан далолат беради.

Эслатиб ўтамиз, 2023-йил бошидан янги импорт қилинган автомобилларни нафақат ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерларига, балки бошқа импорт қилувчиларга ҳам сотишга рухсат берилган.

Бу бозорда, жумладан, Хитойдан келган брендлар хилма-хиллигини оширишга ёрдам берди. Бироқ, автомобилларни олиб кириш қоидаларини қатъийлаштириш бўйича муҳокамалар туфайли яқин келажакда янги чекловлар жорий этилиши мумкин.