30 апрелгача бир қатор асосий озиқ-овқат маҳсулотларига ҚҚС бекор қилинди

Жорий йилнинг апрел ойи охиригача аҳоли учун айрим озиқ-овқат маҳсулотларига қўшилган қиймат солиғи бекор қилиниши маълум бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати».

Гап баъзи озиқ-овқат маҳсулотларига, хусусан: ўсимлик ёғи (пахта ёғидан ташқари), кунгабоқар уруғи, зиғир, соя, гўшт, қорамол ва парранда гўшти (мол, қўзи, товуқ), шунингдек, уларни сўйишдан олинган маҳсулотлар, картошка ва музлатилган балиқларга ҚҚСни (қўшилган қиймат солиғи) бекор қилиш ҳақида бормоқда.

ҚҚС ундириш 2022-йил 30-апрелгача бекор қилинади. Шу тариқа қонунчилар аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашга умид қилмоқда.