Афғонистон Ўзбекистон темир йўл компанияси билан ҳамкорликни давом еттиради

Аввалроқ Афғонистон Оавлари ҳозирда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўли босқичма-босқич Афғонистон темир йўллари тасарруфига ўтказилиши ҳақида хабар берган эди.

Бу ҳақда Афғонистон темир йўл компанияси вакилларига таяниб, TOLOnews хабар берди.

«Биз уларга (Ўзбекистон томони – таҳр.) 10-майдан кейин Афғонистон ҳукумати темир йўлдан тушадиган даромадларни йиғишни ўз зиммасига олиши ҳақида баёнот юбордик», — дея нашрдан иқтибос келтирмоқда Афғонистон темир йўллари компанияси раҳбари Бахт Раҳмон Шарафат. .

Маълум бўлишича, 12 апрел куни Термиз шаҳрида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарияти ва Афғонистон темир йўллари бошқармаси раиси бошчилигидаги Афғонистон делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Компания матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Афғонистон томони Афғонистон «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарларни рад этган.

Шарафат икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш нияти ва уни янада кенгайтириш режасини алоҳида таъкидлади.

Таъкидланишича, Афғонистон томони «Сўғдиёна-Транс» давлат аксиядорлик жамиятининг («Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли) «Хайратон – Мозори Шариф»  ушбу темир йўл линия фойдаланишга топширилган кундан бошлаб, 2011 йилдан бери фаолият юритмоқда линиясини эксплуатацияси бўйича олиб бораётган ишларидан тўлиқ мамнунлигини билдирган.

«2021-йилнинг иккинчи ярмидаги Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олсак, темир йўл юк айланмасида сезиларли пасайиш кузатилди. 2022-йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ҳамкорликдаги ишлар туфайли юк айланмаси ҳажми ўтган йилги кўрсаткичга (1,1 миллион тоннадан ортиқ) этди. Музокаралар чоғида Афғонистон томони «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти билан биргаликда вагонларни туширишни тезлаштириш, бу орқали Ҳайратон станциясига кирувчи юклар ҳажмини ошириш, шунингдек, имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш бўйича ишларни ташкил этишга тайёрлигини таъкидлади. «Найбобот» ва «Мозори Шариф» станцияларини реабилитация қилишни жадаллаштириш, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, сўнгги учрашув доирасида Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказига ташриф уюштирилди. Меҳмонлар Термиз локомотив депосидаги афғон темирйўлчиларининг амалий машғулотлардан ўтаётган ўқув маркази билан ҳам танишди.

Делегация аъзолари ўз юртининг истиқболли кадрлари билан суҳбатлашди, улар учун яратилган таълим, турмуш шароити билан яқиндан танишди. Таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, Афғонистонда афғонистонлик темирйўл мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун ўзбекистонлик темирйўлчилар билан биргаликда Ҳайратон станцияси негизида дала ўқув маркази ташкил этиш режалаштирилган.

Афғонистон делегацияси инфратузилмани, айниқса, темир йўл лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади, чунки бугунги кунда Афғонистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш векторларидан бири Марказий Осиёнинг Жанубий Осиё билан интеграциялашуви лойиҳаларида иштирок этишдан манфаатдорлик ҳисобланади.

Шу муносабат билан «Мозори Шариф-Кобул-Пешовар темир йўли қурилиши» лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш масаласи музокараларнинг алоҳида нуқтаси бўлди. Хусусан, маршрут бўйлаб дала экспедициясини ташкил этиш ва ўтказиш тафсилотлари ва шу орқали янги темир йўл линиясини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлашни тезлаштиришга ёрдам беради.