АГМК жаҳон бозорида 9 ой давомида яхши эксперт натижаларини кўрсатди

«Олмалиқ КМК» АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, 2022-йилнинг январ-сентябр ойларида Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар эксперти бўйича юқори натижа қайд этилган.

Мазкур даврда комбинат томонидан 722 миллион 529 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот эксперт қилиниб, бу борадаги прогноз 125,4 фоизга бажарилди.

Хорижий истеъмолчиларга 60 064 тонна (+12,7 фоиз) мис маҳсулотлари, жумладан, 54 минг 887 тонна катодли мис (+22,8 фоиз) етказиб берилди.

Мис сулфат 7248 тонна (+28,7%) эксперт қилинди.

Рух маҳсулотлари 46661 тонна (29,6%) эксперт қилинди. Шунингдек, хорижга 46 266 тонна (28,5 фоиз) металл рух етказиб берилди.

Кадмий экспертида ҳам яхши натижага эришилди. Хорижий ҳамкорларга ушбу маҳсулотларнинг 329 тоннаси (+09,7%) етказиб берилди.

596 тонна (+35,5%) молибден маҳсулотлари эксперт қилинди.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида 19 657 тонна қўрғошин концентрати (+7,4 фоиз) эксперт қилинди.

АГМК ўз маҳсулотларини асосан Туркия, Россия Федерацияси, Belarus, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Полша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларга етказиб беради.

Шунингдек, маҳсулот янги бозорларга – Суринам, Кения, Австралия, Литва, Грузия, Португалия, Канада, Австрия, Испания, Финляндия, Марокаш ва Сингапурга эксперт қилинди, дейилади хабарда.

Бугунги кунда АГМК мис ишлаб чиқариш бўйича Россия ва Қозоғистондан кейин учинчи ўринда туради. Корхонада йилига 148 минг тоннага яқин мис ишлаб чиқарилади, шундан 85-90 минг тоннаси эксперт қилинади, бу умумий ишлаб чиқаришнинг қарийб 70 фоизини ташкил этади.