Андижон вилоятида йиғма уйлар ишлаб чиқариш заводи қурилади

Андижон вилояти Қўрғонтепа шаҳрида йиғма уйлар ишлаб чиқариш заводи қурилиши бошланди.

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидан биридир.

222 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудда аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласи ҳамон долзарблигича қолмоқда.

– Ушбу муаммони ҳал этиш учун вилоят раҳбарияти, туман ҳокимлиги барча куч ва имкониятларни сафарбар этмоқда, – дейилади хабарда.

Шу тариқа туманда йиғма уй-жойлар ишлаб чиқариш заводи қурилиши бошланди. Туркиянинг «Villa Yapim» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида ҳар ойда 500 тагача йиғма уй ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Заводда 600 иш ўрни яратилади.