Барқарор электр таъминоти Ўзбекистон Республикаси корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнига таъсир кўрсатади

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари республиканинг ишлаб чиқариш саноатидаги кичик корхоналарни электр энергияси билан таъминлаш барқарорлиги даражаси ва ҳажмларининг ошиши билан тармоқ ва макроиқтисодий самараларни баҳолади.

Тўғридан-тўғри тармоқ таъсирини ҳисоблаш натижалари шуни кўрсатдики, электр энергияси истеъмолининг бироз ўсиши ҳам (1,6-2,2 фоизга) тўқимачилик маҳсулотлари – 1,14-1,42 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотлари – 1,42-1,49 фоизга ўсишига олиб келади, қурилиш материаллари – 0,95-1,16 фоизга, электротехника маҳсулотлари – 1,37-1,51 фоизга.