Белоруссия Ўзбекистон билан экологик уйлар қуриш бўйича шартномаларга қизиқиш билдирмоқда

Тошкентда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Белорусиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Марйнич ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида келгуси ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирилди.

Томонлар туристларни жалб қилиш, шунингдек Белоруссия компанияларини Ўзбекистонда, хусусан Бустонлиқ ва Зомин туманларида (Тошкент ва Жиззах вилоятлари) экологик уйлар қурилишига жалб қилиш масалаларини муҳокама қилдилар. Музокаралар натижасида Ўзбекистон ва Белорусия Республикаси ўртасида ўзаро туризмни ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро битим ишлаб чиқилмоқда. Ушбу келишувни шу йилнинг 16-18 декабр кунлари бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия доирасида имзолаш режалаштирилган. Келишув туризм салоҳиятини ўзаро тарғиб қилишга, Белоруссиядан Ўзбекистонга ва Ўзбекистондан Белорусияга туристларни жалб қилишга қаратилган. Ўзбекистондаги чанғи курортларини, шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм саноатига инвестиция киритиш билан боғлиқ лойиҳаларни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.