Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари божхона тўловларидан озод қилинади

Ўзбекистонда бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, балиқ ва сут маҳсулотлари божхона тўловларидан озод қилинади.

Шавкат Мирзиёев аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни маълум қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Хусусан, 2023-йил 1-январгача:

  • 22 турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи) божхона тўловларидан озод қилинади;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари импортига оширилган тарифларни қўллаш тўхтатилади;
  • давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.

Бозорда нархларни асоссиз равишда ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича ҳам Монополияга қарши қўмита ваколатлари кучайтирилади.

Вилоятлар ҳокимларига ўз ҳудудига тақчил маҳсулотларни олиб кираётган тадбиркорларга кредитлаш, логистика ва импорт билан боғлиқ барча жараёнларда амалий ёрдам кўрсатиш топширилди.