Бизнес форум Ўзбекистон – Эстония: таълим, IT, логистика ва ишлаб чиқариш

Lotte City Hotel меҳмонхонасида Ўзбекистон – Эстония бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбирда фаолияти таълим, ахборот технологиялари, логистика, ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ бўлган икки давлат вакиллари иштирок этди.

Эстония Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Томас Тирс эстон ишбилармон доираларининг ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг турли йўналишларида ҳамкорлик қилишга қизиқиши ортиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари логистика ва транспорт, таълим ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш вариантларини таклиф қилди.

Бизнес-форум доирасида Ўзбекистон ва Эстония етакчи компанияларининг В2В форматдаги учрашувлари ҳам бўлиб ўтди, унда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил етиш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.