
Энергетика вазири Алишер Султоновнинг айтишича, Ўзбекистон бу йил мамлакатдаги биринчи йирик қуёш электр станциясини ишга туширади.
Маълум қилинишича, лойиҳа Жаҳон банки, Abu Dhabi Future Energy Company АЖ («Масдар») ва Ўзбекистон ҳукумати иштирокида амалга оширилган.
100 мегаватт қувватли электр станциясининг қурилиши якунланмоқда. Кутилишича, заводнинг 300 минг фотоэлектр панеллари Навоий шаҳридан 35 километр шарқда 268 гектар ер майдонини эгаллайди.
Завод йилига 260 ГВт/с электр энергиясини ишлаб чиқаради, бу 31 мингдан зиёд хонадонни электр энергияси билан таъминлаш ва йилига 156 минг метр тонна газ чиқиндиларининг олдини олиш учун етарли.
«2021 йил охирига қадар ҳар бири 100 МВт бўлган яна иккита фотоволтаик (қуёш) электр станциялари фойдаланишга топширилади», деб таъкидлади энергетика вазири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ахборот хизмати аниқлик киритишича, Масдар томонидан лойиҳа доирасида жалб қилинган тўғридан-тўғри амирлик сармоялари ҳажми қарийб 100 миллион долларни ташкил этади.