Бузилган мулк эгалари охир-оқибат товон пули олишади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги биноларни бузиш натижасида мулк эгаларига етказилган зарарни қоплаш учун маблағ ажратишини маълум қилди.

Давлат идоралари томонидан фуқаролар ва юридик шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш учун бюджетдан қарийб 5,7 миллиард сўм ажратиш режалаштирилган. Бу ҳақда пойтахт ҳокими қарорида айтилган.

Ушбу маблағлар шаҳарнинг маҳаллий бюджети даромадлари режасининг 2021 йил иккинчи чораги охирида ортиқча бажарилиши туфайли ажратилган.

Компенсация тўлаш тўғрисидаги қарорлар пойтахт Молия дирекциясига келиб тушган суд қарорлари асосида қабул қилинади.

Йил бошида Ўзбекистонда бузилган кўчмас мулк эгаларининг 55% товон пули олмаганлиги ҳақида хабар берилган эди.

“2020 йил 1-январ ҳолатига биноан бузиш ва ер олиш учун товон пули тўлаш қарзи 443 миллиард сўмни ташкил этди. Аммо, ўтган йили тегишли идоралар атиги 202 миллиард сўм тўлашди, яъни кўчмас мулк эгаларининг атиги 45% гина компенсация олди”, — деди Бош прокуратура ходими Абдураҳим Мухиддинов.

Шунингдек, 151,5 миллиард сўм миқдорида товон пули, 10,7 миллиард сўм ер участкаси ва 39,2 миллиард сўм миқдорида мол-мулк сифатида тўланганлиги маълум бўлди.