Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси бозорларидаги асосий товарлар нархини маълум қилди

Республикамиз деҳқон бозорларида харидоргир бўлган бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал ва максимал нархлари маълум бўлди.

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида мониторинг ўтказилди.

2022-йил 26-январ ҳолатига кўра, озиқ-овқат нархлари қуйидагича:

· суякдаги мол гўшти (1 кг) – 45 000 – 68 000 сўм;

· қўзи гўшти (1 кг) – 54 000 – 80 000 сўм;

· картошка (1 кг) – 3 000 – 8 000 сўм;

· пиёз (1 кг) – 1500 – 4000 сўм;

· сабзи (1 кг) – 1000 – 5000 сўм;

· тухум (10 дона) – 6 000 – 14 000 сўм;

· гуруч (1 кг) – 5 000 – 17 500 сўм;

· ўсимлик ёғи (1 л) – 14 000 – 24 000 сўм;

· шакар (1 кг) – 7 900 – 10 500 сўм.

Шу билан бирга, деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари белгиланди. Супермаркетлар, минимаркетлар, дўконлардаги нархлар ҳисобга олинмайди.