Ўзбекистонда чет элдан келтирилган дизел ёқилғиси нархининг пасайиши қайд этилди.
1-ноябрдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» ёқилғи қуйиш шохобчаларида дизел ёқилғиси нархи 500 сўмга пасайиб, 6000 сўмни ташкил қилди, дея хабар беради компания матбуот хизмати.
«Биз компаниянинг ёнилғи қуйиш шохобчаларида сотиладиган нефт маҳсулотлари нархларини шакллантириш масаласини доимий равишда таҳлил қилиб борамиз. Бизнинг фикримизча, агар маҳсулот таннархи пасайиб кетса, уни сотиш нархини пасайтиришга мажбурмиз. Ва бу амалиёт давом этади», — деб тушунтирди UNG Petro директори Мирзахид Мусаев.
Эслатиб ўтамиз, сентябр ойининг ўрталарида «Ўзбекнефтгаз» АИ-92 бензинини ёнилғи қуйиш шохобчаларида арзонлаштирган эди. Шундай қилиб, импорт қилинадиган АИ-92 ёқилғиси нархи 6 минг сўмдан 5,5 минг сўмга, шу турдаги маҳаллий ишлаб чиқариш маркасидаги бензин нархи эса 5,8 минг сўмдан 5,5 минг сўмгача пасайтирилди.