Доллар ҳафтани кўтарилиш билан бошлади

Ўзбекистон Марказий банки 20-сентабрдан бошлаб валюта курсларини белгилади.

Регулятор маълумотларига кўра, бир АҚШ доллари курси 16,60 сўмга қимматлашди ва 10 979,29 сўмни ташкил қилди.

Европанинг ягона валютаси 20,94 сўмга қимматлашди. Энди бир еврога 10 947,45 сўм беришмоқда.

Бундан ташқари, Россия рубли 0,61 сўмга қимматлашди ва 182,61 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 19-сентабр ҳолатига кўра, бир АҚШ доллари 12,61 сўмга қимматлашиб, 10 962,69 сўмни ташкил қилган эди.

Шу билан бирга, евро курси 17,00 сўмга, рубл эса 1,80 сўмга арзонлашди.