Доллар яна тушди — Марказий банк курслари

Ўзбекистон Марказий банки 24-октабр, душанбадан бошлаб амал қиладиган хорижий валюталарнинг курсларини белгилади.

Регулятор маълумотларига кўра, Ақш доллари курси 11,41 сўмга тушиб, 11 125,00 сўмни ташкил қилди.

Ягона Европа валютаси ҳам 59,00 сўмга арзонлашди. Энди бир еврога 10 835,75 сўм беришмоқда.

Бундан ташқари, Россия рубли 0,55 сўмга қимматлашди ва 181,26 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 21-октабр ҳолатига кўра, 1 Доллар 12,58 сўмга тушиб, 11 136,41 сўмни, рубл курси эса 0,35 сўмга тушиб, 180,71 сўмни ташкил қилган эди.

Ягона Европа валютаси 51,33 сўмга арзонлашди.