Доллар тез пасайиб бормоқда – Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки 23-июндан амал қиладиган валюта курсларини белгилади.

Регулятор маълумотларига кўра, АҚШ доллари курси 48,91 сўмга тушиб, 10 847,08 сўмни ташкил қилди.

Ягона Европа валютаси ҳам 103,75 сўмга арзонлашди. Энди бир еврога 11 411,13 сўм беряпти.

Бундан ташқари, Россия рубли 4,15 сўмга қимматлашди ва 203,89 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 22-июн куни доллар курси 32,13 сўмга тушиб, 10 895,99 сўмни ташкил қилган бўлса, рубл курси 5,72 сўмга қимматлашган эди.

Регулятор маълумотларига кўра, рубл 200 сўмдан ошиб кетган, доллар тез тушиб кетмоқда.

Жорий йилнинг март ойи бошида доллар курси 10 887,83 сўмни ташкил қилган эди.