Доллар ва евро яна тушди – Марказий банк

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 5-июл, сешанбадан бошлаб амал қиладиган хорижий валюталарнинг курсларини эълон қилди.

Регулятор маълумотларига кўра, АҚШ доллари курси 13,41 сўмга тушиб, 10 836,69 сўмни ташкил қилди.

Шу билан бирга, ягона Европа валютаси 29,19 сўмга арзонлашди. Энди бир евро учун 11 315,67 сўм беришмоқда.

Бундан ташқари, Россия рубли 2,41 сўмга арзонлашди ва 196,58 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 4 июл куни доллар курси 15,84 сўмга тушиб, 10 850,10 сўмни ташкил қилган, рубл эса 8,28 сўмга тушган эди.

23 июндан бошлаб Россия рубли 200 сўмдан ошди.