Доллар ва рубл қимматлашди — Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки 5-январдан бошлаб валюта курсларини белгилади.

Регулятор маълумотларига кўра, АҚШ доллари курси 16,60 сўмга ошиб, 11 263,41 сўмни ташкил қилди.

Шу билан бирга, ягона Европа валютаси 29,62 сўмга арзонлашди. Энди бир еврога 11 952,73 сўм беряпти.

Бундан ташқари, Россия рубли 3,98 сўмга қимматлашди ва 158,05 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 4 январ ҳолатига кўра, доллар курси 21,35 сўмга қимматлашиб, 11 246,81 сўмни ташкил қилган эди. Евро курси 20,50 сўмга қимматлашди, рубл эса 2,57 сўмга арзонлашди.