ЕТТБ Украинадаги урушнинг мамлакат иқтисодиётига таъсири туфайли Ўзбекистондаги банкларга 210 миллион доллар ажратади.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Савдони осонлаштириш дастури доирасида Ўзбекистоннинг тўртта банкига 210 миллион Ақш доллари миқдорида кредит ажратди.

ЕТТБ маълумотларига кўра, ушбу маблағларнинг 60 миллион доллари «Асака банк”, 30 миллион доллари «Ипотека банк», 40 миллион доллари Миллий банк ва 80 миллион доллари «Ўзсаноатқурилишбанк»га берилади.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) расмий сайтида Банк Ўзбекистон ва Марказий Осиёда савдони молиялаштириш учун янги доимий кредит линияси яратиш ва янги кредитлар учун 210 миллион доллар ажратиш орқали савдони қўллаб-қувватлашга қарор қилгани ҳақида хабар берилган.

Ушбу кредитларни Ўзбекистоннинг тўртта банки: «Асака Банк», «Ипотека-банк», «Ўзмиллийбанк» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» тақсимлаши мумкин.

Банклар томонидан олинган маблағлар Ўзбекистондаги хусусий экспортер ва импортерларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Кичик ва ўрта бизнес субъектларининг хусусий маҳаллий корхоналари ҳам ЕТТБдан олинган кредит маблағлари ҳисобидан ўзларига зарур бўлган товар ва жиҳозларни импорт қилиш, шунингдек, ўз маҳсулотларини муваффақиятли экспорт қилиш имкониятига эга бўлиши тахмин қилинмоқда. Бу, айниқса, Украинадаги вазият ва савдодаги бошқа узилишлар туфайли таъминот занжирларининг бузилиши мумкин бўлган ҳолларда қимматли бўлиши мумкин. Ўзбекистонлик импортeр ва экспортчилар Банкнинг янги кредит линияси туфайли юзага келаётган муаммоларни енгиш, ўз инвентарларини бошқариш ва узоқроқ савдо даврларини режалаштириш имкониятига эга бўлади.

ЕТТБнинг Савдони осонлаштириш дастури (TFP) янги лимитлар миқдорини 210 миллион доллар билан чеклади. Шундан «Асака Банк»га 60 миллион доллар, «Ипотека-банк»га 30 миллион доллар, Ўзмиллийбанк 40 миллион доллар, «Ўзсаноатқурилишбанк»га 80 миллион доллар ажратилади.

Шу билан бирга, савдони молиялаштиришнинг аввалги доимий лимитларига янги лимитлар қўшилди ва маълум бўлишича, «Асакабанк»да – 80 миллион доллар, «Ипотека-банк»да – 55 миллион доллар, Ўзмиллийбанк – 70 миллион доллар ва «Ўзсаноатқурилишбанк»да – 100 миллион долларлик умумий доимий лимит мавжуд.

Танланган тўртта банк Ўзбекистондаги энг йирик банк ҳисобланади. Уларнинг бутун мамлакат бўйлаб жами 170 дан ортиқ филиаллари мавжуд ва минглаб хусусий корхоналар билан ҳамкорлик қилади. Шу сабабли, ЕТТБ ушбу банкларни турли даражадаги хусусий корхоналарнинг ташқи иқтисодий фаолиятини рағбатлантириш, шунингдек, мамлакат учун муҳим импорт ва экспортни қўллаб-қувватлаш учун энг яхши жой деб ҳисоблади.

ЕТТБ президенти Одиль Рено-Бассо шундай деди: «Ушбу нотинч пайтларда савдонинг аҳамияти ниҳоятда ошди. Биз ҳамкор банкларимиз учун бутун мамлакат бўйлаб бизнесни қамраб оладиган янги доимий лимитлар яратиш орқали ўзбекистонлик экспартeр ва импортерларни қўллаб-қувватлаймиз».

TFP Банк мамлакатлари, шу жумладан Ўзбекистон билан халқаро савдони, шунингдек, уларнинг ҳар бири доирасидаги савдони рағбатлантиради. Ва ЕТТБ маҳаллий банклар томонидан амалга ошириладиган халқаро савдо операцияларининг сиёсий ва тижорат тўлов хавфини ўз зиммасига олган ҳолда банкларга кафолатлар беради.

2017-йилда Ўзбекистонда ўз фаолиятини қайта йўлга қўйганидан бери TFP умумий қиймати 700 миллион евродан ортиқ бўлган 1000 га яқин савдоларни амалга оширди. Биргина 2021 йилда TFP умумий қиймати 210 миллион евро бўлган 356 та транзаксияни қўллаб-қувватлади ва бу Ўзбекистонни TFP фаолият юритаётган 29 давлат орасида Дастурнинг энг фаол аъзосига айлантирди.

Бугунги кунга қадар ЕТТБ Ўзбекистонда 106 та лойиҳага 2,85 миллиард евродан ортиқ сармоя киритди.