ЕТТБ Ўзбекистонда электр таъминотини модернизация қилишни молиялаштиради

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистонда янада ишончли ва барқарор электр узатиш тармоқларини қуриш учун Ўзбекистонга 47,1 миллион доллар ажратади.

Халқаро ташкилот матбуот хизмати хабарига кўра, маблағлар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга (ЎзМУ) юборилади. ЕТТБ Хоразм ва Бухоро вилоятларининг Саримай ва Жонкелди қишлоқлари ўртасида янги электр узатиш линияси қурилишини молиялаштиради.

Янги линия қурилаётган, умумий ўрнатилган қуввати 1 ГВт гача бўлган иккита шамол станциясини миллий электр тармоҳига улайди.

Қайд этилишича, тармоқнинг бу тарзда кенгайтирилиши қайта тикланадиган энергия манбаларини Ўзбекистон энергетика тизимига янада интеграциялашувига хизмат қилади. Бу, шунингдек, мавжуд электр узатиш линиялари юкини мувозанатлаш ва мамлакат шимоли ва жануби-ғарбий ҳудудларида энергия таъминотидаги тиқилинчлар муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради. Лойиҳа электр таъминоти тизимининг қувватини оширади ва тармоқ йуқотишларини камайтиришга ёрдам беради.

“Бу, айниқса, барқарор энергия таъминотини талаб қиладиган Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган саноати ва аҳоли сони ортиб бораётгани учун жуда муҳим. Шу билан бирга, Иқтисодиёти эрта ўтиш давридаги мамлакатлар жамғармаси ва Акциядорлар махсус жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланадиган лойиҳа доирасида банк НЭСУ салоҳиятини оширишга ёрдам беради”, — дейилади хабарда.