Европа банки Ўзбекистонга 40 миллион доллар ажратади

Европа тараққиёт ва тикланиш банки коронавирус пандемияси хуружига учраган кичик ва ўрта корхоналарнинг ишбилармонлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган яна бир дастурни молиялаштиради.

Хабарларга кўра, ушбу лойиҳаларнинг энг сўнггии мамлакатдаги тўртинчи йирик қарз берувчи Ипотека Банкга тақдим этилган 40 миллион долларлик молиялаштириш дастури. Шунингдек, у аёллар раҳбарлигидаги бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Молиялаштириш тўплами ЕТТБнинг «Марказий Осиёда бизнесдаги аёллар» (WiB) дастури доирасида КЎБ учун 30 миллион АҚШ доллари ва тадбиркор аёлларга 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитдан иборат бўлади.

WiB кредити Жаҳон банки томонидан бошқариладиган «Тадбиркор аёлларни молиялаштириш ташаббуси» доирасида грант маблағлари ҳисобидан таъминланади. Бу тадбиркор аёлларга касб-ҳунар таълими олишига ёрдам беради, шунингдек, уларга келажакда ўз бизнесларини ривожлантириш учун билим ва ишонч беради.

Маҳаллий микро, кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга бўлган Ўзбекистон учун жуда муҳимдир, бу ерда уларда ишчиларнинг деярли 80 фоизи ишлайди.

ЕТТБ маблағлари Ипотека банкни янада хусусийлаштиришга ъл очиб бериб, уни янада тижоратлаштириш, самарадорлиги ва рақобатбардошлигига ҳисса қўшади.

Бугунги кунга қадар ЕТТБ 81 та лойиҳада иштирок этиб, Ўзбекистон иқтисодиётига 1,8 миллиард евро сармоя киритди.