Фарғона вилоятига сабзавот эвазига ун, сариёғ ва шакар етказиб берилади

Бошқирдистон Фарғонага сабзавот эвазига ун, сариёғ ва шакар етказиб беради.

Бошқирдистон савдо вазири Алексей Гусев Ўзбекистонга амалий ташрифи чоғида Фарғона вилояти тадбиркорлари билан умумий қиймати 10,2 миллион долларлик еттита шартнома имзолади.

Маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш шартномалар мавзусига айланди.

«Гап Ўзбекистондан янги ва қуритилган сабзавотлар, зираворлар ва ўсимлик қўшимчаларини, Бошқирдистондан эса ун, макарон, кунгабоқар ёғи ва шакарни етказиб бериш ҳақида бормоқда», — деди Алексей Гусев.

Ҳамкорлик тафсилотлари Бошқирд томони Фарғона вилояти Савдо-саноат палатаси билан тузмоқчи бўлган келишув билан белгиланади.