Германия тараққиёт банки Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес учун 27 миллион евро ажратади

Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш лойиҳасини амалга ошириш учун Германия тараққиёт банки 27 миллион евро ажратди.

Лойиҳа 2021-2024 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Президенти Германия тараққиёт банки иштирокида “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.

Лойиҳани молиялаштириш учун банк билан йиллик 2 фоиз ставкада 30 йил муддатга, шу жумладан 10 йиллик имтиёзли даврга кредит ажратиш бўйича кредит ва грант шартномаси имзоланди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 29,8 миллион еврога баҳоланган, шундан KfW кредити 26,8 миллион евро, KfW гранти консалтинг хизматлари учун 3 миллион еврони ташкил этади.

Лойиҳа 2021-2024 йилларда республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилади.